Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Дониёр
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Йўшиё яна руҳоний Хилқиё Эгамизнинг уйидан топган китобда ёзилган қонунни ижро этмоқ мақсадида арвоҳ чақирувчиларни, фолбинларни, хонаки санамларни ва бошқа бутларни, Яҳудо ва Қуддусда пайдо бўлган ҳамма макруҳ нарсаларни йўқ қилиб ташлади. Ёҳайихиннинг ўрнига эса амакиси Маттаниёни шоҳ қилиб тайинлади ва унинг отини ўзгартириб, Зидқиё қўйди. Эгам айтар: “Худо Бэл тиз чўкди, худо Наво букилди. Уларнинг бутлари молу ҳайвонга юк бўлди. Олдин кўтариб юрганларингиз Энди толиққанга юк бўлди. Дониёрнинг илтимосига биноан шоҳ Бобил вилоятининг бошқарувини Шадрах, Мешах ва Абеднахуга топширди. Дониёрнинг ўзи эса шоҳ саройида хизмат қилиб қолди. Аммо айрим яҳудийлар, хусусан, сиз Бобил вилоятига ҳоким қилиб тайинлаган Шадрах, Мешах ва Абеднаху шоҳ ҳазратларининг амрига бўйсунмадилар. Бу одамлар худоларингизга сиғинмайдилар, улар ҳатто сиз ўрнатган олтин ҳайкалга сажда қилишни ҳам ўзларига эп кўрмадилар.” Ниҳоят, Дониёр келди (унинг Белташазар деган исми мен сиғинадиган худонинг исми билан ҳамоҳангдир). Дониёр муқаддас худоларнинг руҳи билан тўладир. Мен унга тушимни айтиб бердим: Дарахт ўсиб, унинг учи осмонга етди. Дарахтни дунёнинг тўрт бурчагидан туриб кўрса бўлар эди. Дониёр исмли бу одам тушларни таъбирлашда, сирларни очишда ва жумбоқларни ечишда ғайритабиий қобилият, билим ва фаҳм–фаросатга эгадир. Катта бобонгиз уни Белташазар деб атаган эди. Шоҳим, буюринг, Дониёрни бу ерга келтиришсин, у сизга бу ёзувнинг маъносини тушунтириб бергай.” Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг учинчи йилида, Белташазар деб аталган Дониёрга Худодан бир хабар келган эди. Келажакда албатта содир бўладиган кучли тўқнашувга оид бўлган бу хабарнинг маъноси Дониёрга ваҳий орқали аён бўлди.
Дониёр
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Выбор основного перевода