Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Дониёр
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Йўшиё яна руҳоний Хилқиё Эгамизнинг уйидан топган китобда ёзилган қонунни ижро этмоқ мақсадида арвоҳ чақирувчиларни, фолбинларни, хонаки санамларни ва бошқа бутларни, Яҳудо ва Қуддусда пайдо бўлган ҳамма макруҳ нарсаларни йўқ қилиб ташлади. Йўшиёдан олдин ҳам, кейин ҳам унга ўхшаб Мусонинг ҳамма қонунларига мувофиқ, бутун қалби билан, жону дили билан, бутун вужуди билан Эгамизга итоат этган бирон шоҳ чиқмади. Лекин Манаше қилган гуноҳлари билан Эгамизнинг қаттиқ қаҳрини келтиргани учун, Эгамиз Яҳудога қарши алангаланган ғазабини ҳали қайтармаган эди. Шунинг учун Эгамиз: “Исроил халқини ҳузуримдан қандай ҳайдаган бўлсам, Яҳудо халқини ҳам шундай ҳайдайман. Ўзим танлаган шаҳар — Қуддусдан юз ўгираман. Ҳа, Мен ўша ерда улуғланаман, деб айтган уйимни тарк этаман”, деган эди. Йўшиёнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. Йўшиё ҳукмронлиги пайтида Миср фиръавни Нехо Оссурия шоҳига ёрдам бериш учун Фурот дарёси томон йўлга чиқди. Шоҳ Йўшиё эса Нехонинг устига юриш қилди. Магидўда тўқнашганларида, Нехо Йўшиёни ўлдирди. Аъёнлари Йўшиёнинг жасадини жанг аравасида Магидўдан Қуддусга олиб келиб, ота–боболари хилхонасига дафн қилдилар. Яҳудо халқи Йўшиёнинг ўғли Ёҳухозга мой суртиб, уни отасининг ўрнига шоҳ қилиб кўтардилар. Ёҳухоз йигирма уч ёшида тахтга ўтириб, Қуддусда уч ой шоҳлик қилди. Онасининг исми Хамутал бўлиб, Либналик Еремиёнинг қизи эди. Ёҳухоз ота–боболарига ўхшаб Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Фиръавн Нехо шоҳ Ёҳухознинг Қуддусдаги ҳукмронлигига чек қўйиб, уни Хомат юртидаги Ривло шаҳрида занжирбанд қилди. Юрт халқидан 200 пуд кумуш ва 2 пуд олтин ўлпон талаб қилди. Фиръавн Нехо Йўшиёнинг ўғли Элияқимни отасининг ўрнига шоҳ қилди ва исмини ўзгартириб Ёҳайиқим қўйди. Сўнгра Ёҳухозни олиб Мисрга қайтди. Ёҳухоз ўша ерда вафот этди. Ёҳайиқим фиръавн истаган олтин ва кумушни берди. Нехога ўлпон тўлаш учун эса юрт халқига солиқ солди ва ҳар биридан бойлигига қараб олтин ва кумуш йиғди. Ёҳайиқим йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн бир йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Забудо бўлиб, Румахлик Подиёнинг қизи эди. Ёҳайиқим, ота–боболари сингари, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ҳукмронлиги даврида Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога ҳужум қилди. Ёҳайиқим уч йил унинг ҳукмдорлиги остида бўлди. Охири у Навухадназарга қарши исён кўтарди. Эгамиз Ўз қуллари пайғамбарлар орқали айтганига кўра, Яҳудо халқига қарши Бобил, Орам, Мўаб ва Оммон босқинчи тўдаларини юбориб, бу юрт халқини йўқ қилмоқчи бўлди. Эгамизнинг амри билан Яҳудо халқининг бошига кўп кулфатлар келди. Манаше қилган барча гуноҳлари учун, айбсизларнинг қонини тўккани учун Эгамиз Яҳудо халқини Ўз ҳузуридан ҳайдамоқчи бўлди. Манаше Қуддусни айбсизларнинг қонига ботирган эди. Эгамиз Манашени бу қилмиши учун кечирмоқчи эмасди. Эгамизнинг амри билан Яҳудо халқининг бошига кўп кулфатлар келди. Манаше қилган барча гуноҳлари учун, айбсизларнинг қонини тўккани учун Эгамиз Яҳудо халқини Ўз ҳузуридан ҳайдамоқчи бўлди. Манаше Қуддусни айбсизларнинг қонига ботирган эди. Эгамиз Манашени бу қилмиши учун кечирмоқчи эмасди. Ёҳайиқимнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. Ёҳайиқим оламдан ўтгач, ўрнига ўғли Ёҳайихин шоҳ бўлди. Миср фиръавни қайтиб ўз юртидан ташқарига чиқмади. Бобил шоҳи Мисрнинг шимолий чегараси — Миср чегарасидаги ирмоқдан тортиб, Фурот дарёсигача фиръавнга қарашли бўлган ҳамма ерларни босиб олган эди. Ёҳайихин ўн саккиз ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда уч ой ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Нахушта бўлиб, Қуддуслик Элнатаннинг қизи эди. Ёҳайихин ҳам, отаси каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Ўша пайтда Бобил шоҳи Навухадназарнинг лашкари Қуддусни қамал қилди. Қамал пайтида Навухадназарнинг ўзи Қуддусга келди. Яҳудо шоҳи Ёҳайихиннинг ўзи, онаси, хизматкорлари, лашкарбошилари, сарой аъёнлари Навухадназарга таслим бўлдилар. Бобил шоҳи ҳукмронлигининг саккизинчи йилида Ёҳайихин асирга олинди. Эгамизнинг айтгани бўйича, Навухадназар Эгамизнинг уйидаги ва шоҳ саройидаги барча хазиналарни бўшатди. Исроил шоҳи Сулаймон Эгамизнинг уйи учун ясаттирган олтин ашёларнинг ҳаммасини майдалади. Жамики Қуддус аҳолисини, бекларни, жасур сипоҳларни, ҳунармандларни, темирчиларни, ҳаммаси бўлиб ўн мингта одамни асир қилиб олиб кетди. Яҳудо халқининг энг қашшоқларидан бошқа ҳеч ким бу юртда қолмади. Бобил шоҳи Навухадназар Ёҳайихинни асир қилгандан кейин, Бобилга олиб келди. Ёҳайихин билан бирга унинг онасини, хотинларини, аъёнларини ва юртнинг обрўли одамларини ҳам Қуддусдан Бобилга ҳайдаб келди. Бундан ташқари, ҳамма жасур сипоҳларни — етти мингта сипоҳни, жанг қилишга қодир мингта ҳунарманд ва темирчини ҳам асир қилиб олиб кетди. Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога ҳужум қилди. У Ёҳайиқимни Бобилга олиб кетиш ниятида занжирбанд қилди. Эгамизнинг уйидаги бир қанча идишларни Бобилга олиб кетиб, уларни Бобилдаги саройига қўйди. Ёҳайиқимнинг бошқа ишлари, унинг қилган жирканч қилмишлари, ҳамма камчиликлари “Исроил ва Яҳудо шоҳлари китоби”да ёзилган. Унинг ўрнига ўғли Ёҳайихин шоҳ бўлди. Ёҳайихин ўн саккиз ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда уч ой ва ўн кун ҳукмронлик қилди. У Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилди. Ўша йили баҳорда шоҳ Навухадназар Ёҳайихинни ҳибсга олиб, Бобилга олиб кетди. У билан бирга Эгамизнинг уйидаги қимматбаҳо идишларни ҳам олиб кетди. Ёҳайихиннинг ўрнига амакиси Зидқиёни Яҳудо ва Қуддус устидан шоҳ қилиб тайинлади.
Дониёр
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Выбор основного перевода