Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Руҳоний бадандаги ярани кўрсин. Агар яра устидаги туклар оқарган ва яра тери остига ўтган бўлса, бу тери касаллигидир. Руҳоний ярани кўриб бўлиши биланоқ ўша одамни ҳаром деб эълон қилсин. Бундай ёмон тери касалликларидан бирига чалинган одам кийимларини йиртсин, сочини тўзитсин, юзининг қуйи қисмини беркитсин. Сўнг: “Ҳаром! Ҳаром!” деб бақирсин. У одам касаллиги давомида ҳаром ҳисобланади. У алоҳида, қароргоҳдан ташқарида яшасин. Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: касаллик туфайли бирор эркакнинг жинсий аъзосидан ажралмалар оқса, у одам ҳаром бўлади. Ўғирлик қилманг, алдаманг, бировга ёлғон гапирманг. Эгамиз Мусо орқали Ҳоруннинг руҳоний ўғилларига шундай деди: “Руҳоний қазо қилган қариндошининг жасадига тегиб ўзини булғамасин. Булут Чодир тепасидан кетиши биланоқ, Марям тери касаллигига чалиниб, қордай оппоқ бўлиб қолди. Ҳорун буни кўриб, Эгамиз эса Мусога шундай жавоб берди: — Агар Марямнинг ўз отаси унинг юзига тупурганда, у етти кун шарманда бўлиб юрмасмиди?! Марямни қароргоҳдан чиқариб юборинглар, у етти кундан кейингина қароргоҳга қайтиб келиши мумкин. Ҳар қандай кишининг мурдасига теккан одам етти кун ҳаром бўлади. Мурдага тегиб, ўзини покламаган одам Эгамизнинг Муқаддас чодирини булғаган бўлади. Покланиш суви ўша одамнинг устига сепилмагани учун у ҳаромлигича қолади. Бундай одам Исроил халқи орасидан йўқ қилинсин. Хаггей яна сўради: — Агар бирортаси инсон жасадига теккани учун ҳаром бўлса–ю, юқорида айтиб ўтилган егуликлардан бирига тегса, ўша егуликлар ҳаром ҳисобланадими? Руҳонийлар: — Ҳа, — деб жавоб бердилар.
Выбор основного перевода