Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз яна Ҳорунга деди: “Исроил халқи Менга олиб келган ҳамма муқаддас назрларни назорат қилишни сенга топширдим. Бу назрларни сенга ва ўғилларингга доимий улуш қилиб бердим. Исроил халқи Менга берадиган энг муқаддас назрларнинг, яъни дон назри, гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонликларининг куйдирилмайдиган қисми сен билан ўғилларингга тегишлидир. Исроил халқи Менга келтирадиган эҳсонларнинг ҳаммасини Мен сенга ва ўғил–қизларингга доимий улуш қилиб бераман. Бу сен ва сенинг наслинг билан Менинг ўртамдаги қатъий аҳддир.”
Выбор основного перевода