Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин бирорта пок одам ғунажиннинг кулини йиғиштириб, қароргоҳ ташқарисидаги тоза жойга олиб бориб қўйсин. Исроил халқи бу кулни покланиш сувига солиб ишлатиш учун сақласин. Бу кул одамларни гуноҳлардан поклаш маросимида ишлатилади. Ҳаром бўлган одам учун гуноҳдан поклаш мақсадида куйдирилган малла ғунажиннинг кулидан олиб идишга солинглар, сўнг кулнинг устига оқар сувдан қуйинглар. Пок одам иссопни олиб, сувга ботирсин–да, сувни чодирга, чодирдаги ҳамма жиҳозларга, чодирдаги одамларга сепсин. Одамнинг суягига, марҳумга, ўлдирилган кимсанинг жасадига ёки қабрга теккан одамнинг устига ҳам ўша сувдан сепсин.
Выбор основного перевода