Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқи Менинг қаҳр–ғазабимга учрамаслиги учун, левилар ўз чодирларини Муқаддас аҳд чодири атрофида ўрнатиб, ўша ерда Чодирни қўриқлашсин.” Левилар Учрашув чодирида Ҳорунга ва бутун Исроил жамоасига хизмат қилиб, Чодирга оид бўлган барча юмушларни бажаришсин. Улар Муқаддас чодирда Исроил халқи учун хизмат қилишар экан, Чодирдаги ҳамма ашёлар учун масъул бўлишсин. Гершон уруғи Чодирнинг қуйидаги ашёлари учун масъул эди: Чодирнинг ички қавати ва қопламалари, Чодирга кираверишдаги парда, Левилар сизларнинг назоратингиз остида хизмат қилиб, Муқаддас чодирга оид барча юмушларни бажаришади. Лекин улар муқаддас жиҳозларга ва қурбонгоҳга зинҳор яқинлашмасинлар, акс ҳолда, улар ҳам, сизлар ҳам ҳалок бўласизлар. Левилар сизларга қўшилишиб, Учрашув чодиридаги барча вазифаларни бажаришсин. Левилардан бошқа бирортаси сизлар билан бирга хизмат қилмасин.
Выбор основного перевода