Эгамиз давом этиб, Исроил халқига оловда куйдириладиган назрлар тўғрисида қуйидаги қонунларни етказ, деб Мусога амр берди: “Ҳар куни иккита нуқсонсиз бир ёшли қўчқор қўзини Эгамизга кунда куйдириладиган қурбонлик қилинглар.
Эгамизга атаб иккита буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини оловда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Ҳамма жониворлар нуқсонсиз бўлсин.