Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Буғдой ўримини йиғиштиришни бошлаганингизда, далангизга эккан уруғнинг илк ҳосилидан назр қилинглар. Шу орқали Ҳосил байрамини нишонланглар. Кузда даладаги ҳамма ҳосилингизни йиғиштириб бўлганингизда, Чайла байрамини нишонланглар. Ҳар йили буғдой ўримини йиғиштиришни бошлаганингизда, далангизга эккан уруғнинг илк ҳосилидан назр қилинглар. Шу орқали Ҳосил байрамини нишонланглар. Кузда Чайла байрамини нишонланглар. Исроил халқига шундай деди: “Мен сизларга бераётган юртга кирганингиздан кейин, ҳар йили йиғиштирган ҳосилингизнинг биринчи боғламини руҳонийга олиб келинг. Ҳосилингизнинг биринчи боғламини юқорига кўтариб, Мен, Эгангизга бағишлаган кунингиздан, яъни Шаббатнинг эртаси кунидан бошлаб, тўлиқ етти ҳафтани сананг. Кейин Эгангиз Худо берган баракага яраша кўнгилдан чиқариб назр қилинглар. Эгангиз Худо учун Ҳосил байрамини нишонланглар.
Выбор основного перевода