Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу қурбонликларга қўшиб, Эгамизга атаб, албатта дон ва шароб назрларини келтиришингиз керак. Қўзи ёки улоқчани қурбонлик қилганингизда, дон назрини — икки коса зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни ҳамда икки коса шаробни назр қилинглар. Бу қурбонликларга қўшиб, Эгамизга атаб, албатта дон ва шароб назрларини келтиришингиз керак. Қўзи ёки улоқчани қурбонлик қилганингизда, дон назрини — икки коса зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни ҳамда икки коса шаробни назр қилинглар. Қўчқорни қурбонлик қилганингизда, дон назрини — уч коса зайтун мойи аралаштирилган саккиз коса сифатли унни ва уч коса шаробни назр қилинглар. Бу қурбонлик ва назрлардан Эгамизга ёқимли ҳид боради. Буқани Эгамизга атаб, куйдириладиган қурбонлик, берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган қурбонлик ёки тинчлик қурбонлиги қилганингизда, қурбонликка қўшиб тўрт коса зайтун мойи аралаштирилган ўн икки коса сифатли унни ва тўрт коса шаробни назр қилинглар. Оловда куйдириладиган бу қурбонлик ва назрлардан Эгамизга ёқимли ҳид боради. Шундай қилиб, буқа, қўчқор, қўзи ёки улоқчани қурбонлик қилганингизда, шу назрларни қурбонликка қўшиб келтиринглар. Қурбонлик қилинадиган ҳайвонларнинг сони қанча бўлишидан қатъий назар, ҳар бир ҳайвонга қўшиб, белгиланган миқдорда дон билан шароб назр қилинглар.
Выбор основного перевода