Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар Эгангиз Худонинг бошчилигида Иорданнинг нариги томонига ўтасизлар. Эгангиз у ерда яшайдиган халқларни йўқ қилади. Сизлар уларнинг юртига эгалик қиласизлар. Эгамизнинг ваъдасига кўра, Ёшуа сизларнинг йўлбошчингиз бўлади. Мусо Ёшуани чақириб, бутун Исроил халқи олдида унга шундай деди: — Дадил ва ботир бўл. Эгамиз, бу юртни ота–боболарингизга, авлодларингизга бераман, деб қасам ичиб ваъда қилган. Бу халқ билан ўша юртга сен кирасан. Сен орқали улар ўша юртни мулк қилиб олишади. Эгамизнинг Ўзи сенинг олдингда боради, Унинг Ўзи сен билан бирга бўлади, сени ташлаб кетмайди, тарк этмайди. Қўрқма, ваҳимага тушма.
Выбор основного перевода