Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фиръавн аъёнларига: “Биз Юсуфдан бошқа Худонинг Руҳи бошқарадиган бирорта одамни топа олармидик”, деб айтди. Шунда Эгамиз булут ичида тушиб келиб, Мусо билан гаплашди, Мусога берган Ўз Руҳидан олиб, етмишта оқсоқолга берди. Руҳ оқсоқолларни қамраб олди ва улар зикр туша бошладилар. Лекин бундай ҳол бошқа такрорланмади. Етмишта оқсоқолнинг иккитаси Муқаддас чодирга бормай қароргоҳда қолган эди. Бирининг исми Элдод, иккинчисиники Мидод эди. Бироқ Эгамизнинг Руҳи уларни ҳам қамраб олди, улар ҳам қароргоҳда зикр туша бошладилар. Бир ўспирин югуриб келиб, Мусога: “Элдод билан Мидод қароргоҳда зикр тушишяпти”, деди. Мусога ёшлигидан хизмат қилиб келган ёрдамчиси Нун ўғли Ёшуа деди: — Мусо ҳазратлари! Уларни тўхтатинг! Мусо эса унга шундай жавоб берди: — Сен менинг манфаатимни кўзлаб, шу гапларни айтяпсанми? Менга қолса, Эгамнинг бутун халқи пайғамбар бўлсин, Эгамиз Ўз Руҳини уларнинг ҳаммасига берсин, дейман! Мусо ўлимидан олдин Ёшуага қўл қўйиб, уни йўлбошчи қилиб тайинлаган эди. Нун ўғли Ёшуани Худо донолик руҳи билан тўлдирди. Исроил халқи Ёшуага бўйсунди, Эгамиз Мусога буюрганларнинг ҳаммасини улар қилди. Эгамизнинг Руҳи Ўтниёлни қамраб олди. Ўтниёл Исроил халқига ҳакам бўлди. Ўтниёл шоҳ Кушонриштамга қарши жанг қилиб, уни енгди, чунки Эгамиз шоҳни унинг қўлига берган эди.
Выбор основного перевода