Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунингдек, агар бирортаси бошқасини ёмон кўргани учун итариб ёки қасддан унга бирор нарсани отиб ўлдириб қўйса, Бўаз қариндошига деди: — Мўаб юртидан қайтиб келган Наима бор–ку, у Элималек акамизнинг даласини сотмоқчи. Мен шу ерда ўтирганлар ва қавмим оқсоқоллари ҳузурида ўша далани сотиб оласизми, йўқми, билай дедим. Агар сиз қариндошлик бурчингизни ўташни хоҳласангиз, майли, сотиб олаверинг. Борди–ю, хоҳламасангиз, айтинг, мен билайин. Чунки бу бурчни ўташ биринчи навбатда сизга тушади. Сиздан кейин навбат меники бўлади. У киши: — Қариндошлик бурчимни мен ўтайман, — деди. Бўаз деди: — Хўп. Лекин сиз Наиманинг даласини харид қилганингизда, дала билан бирга марҳум Махлўннинг беваси Мўаблик Рутни ҳам олишингиз керак. Чунки марҳумнинг номи ўз мулкидан йўқолиб кетмаслиги шарт. Шунда қариндоши Бўазга: — Ундай бўлса, мен уни ололмайман, акс ҳолда, ўзимнинг мулкимни хавф остига қўйган бўламан. Зиммамдаги қариндошлик бурчимни сиз ўтайверинг, менинг иложим йўқ, — деди.
Выбор основного перевода