Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
бориб уларга Менинг бу гапимни айт: “Барҳаёт Худо бўлганим ҳақи, онт ичиб айтаманки, минғирлаб нолиганларингизни Мен бошингизга соламан. Мен, Эгангиз, айтдим. Жасадларингиз мана шу саҳрода қолади. Рўйхатга кирган йигирма ва ундан юқори ёшдагилар — Мендан минғирлаб нолиганларнинг ҳаммаси Мен онт ичиб, сизларга яшаш учун бермоқчи бўлган юртга киришмайди. У юртга фақат Яфунах ўғли Холиб билан Нун ўғли Ёшуа киришади. “Мен ота–боболарингизга ваъда қилган ҳосилдор юртга бу қабиҳ наслнинг биронтаси ҳам кирмайди. Ўша юртни фақат Яфунах ўғли Холиб кўради. У Менга содиқ қолди. Шунинг учун қадами етган ерни унга ва унинг авлодига бераман.” Сизларни деб Эгамиз мендан ғазабланиб айтди: “Сен ҳам у ерга кирмайсан. У юртга ёрдамчинг Нун ўғли Ёшуа киради. Унга далда бер. Юртни халққа мулк қилиб, олиб берадиган ўшадир. Гарчи шундай бўлса ҳам, уларнинг деярли ҳаммаси Худони норози қилди, шунинг учун итоатсизларни Худо саҳрода ҳалок қилди. Бундай одамларнинг қисмати нима бўлишини ўзларингиз яхши биласизлар. Буларни сизларга яна бир бор эслатмоқчиман: Эгамиз Ўз халқи Исроилни Мисрдаги қулликдан қутқарганди. Кейинроқ эса ишонмаган одамларни ҳалок қилган эди.
Выбор основного перевода