Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Леви қабиласи эса бу рўйхатга киритилмаган эди, “Леви қабиласини рўйхатга киритма, уларни Исроил халқи билан бирга санама. Мусо ва Ҳорун, Эгамизнинг амрига кўра, Леви қабиласининг бир ойлик ўғил болаларидан тортиб, катта ёшдаги эркакларигача ҳаммани уруғлари бўйича санаб чиққанларида, уларнинг умумий сони 22.000 та чиқди. Сўнг Эгамиз Ҳорунга яна деди: “Сизлар Исроил юртида улуш олмайсизлар, халқингиз орасида сизларга бир бўлак ер ҳам берилмайди. Зотан, Исроил халқи орасидаги улушингиз ҳам, мулкингиз ҳам Менман. Левиларнинг Учрашув чодирида қилган хизмати эвазига Мен уларга Исроил юртидаги ҳамма ушрларни хизмат ҳақи қилиб бераман. Бундан буён Исроил халқи Учрашув чодирига яқин келмасин. Акс ҳолда, улар қилган гуноҳи учун жазо тортиб ўладилар. Левилар эса Учрашув чодирида хизмат қилиб, Чодирга нисбатан қилинган ҳар қандай айб иш учун жавобгар бўлишади. Бу авлодларингиз оша абадий қонун–қоида бўлсин. Левилар Исроил халқи орасида ерни улуш қилиб олишмайди. Бунинг ўрнига, Мен уларга Исроил халқининг Менга назр қилган барча ушрларини бераман. Шу сабабли Мен, левилар Исроил халқи орасида улуш олмайди, деб айтган эдим.” Шаҳрингизда яшаган левиларни унутиб қўйманглар, уларнинг сизникига ўхшаган улуши ҳам, мулки ҳам йўқдир. Фақатгина Леви қабиласига Мусо улуш қилиб ер бермади. Эгамиз айтгандай, қурбонгоҳда Исроил халқининг Худоси — Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонликлар Леви қабиласининг улушидир.
Выбор основного перевода