Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ерларни уруғларингиз орасида қуръа бўйича бўлиб беринглар. Катта уруққа каттароқ улуш, кичик уруққа кичикроқ улуш беринглар. Қуръа бўйича кимга қаер чиқса, ўша ер ўша уруғнинг улуши бўлиб қолади. Шу йўсинда ерларни қабилалар орасида бўлиб беринглар. Шундан сўнг Мусо Исроил халқига буюрди: — Бу юртни қуръа ташлаб, бўлиб олинглар. Эгамиз бу юртни тўққизта қабилага ва бир қабиланинг ярмига бўлиб беришни амр этган. Иордан дарёсининг ғарбидаги Канъон юрти ерларидан Исроил халқининг қолган қабилалари мулк олдилар. Руҳоний Элазар, Нун ўғли Ёшуа ва Исроил қабилаларининг бошлиқлари бу ерларни қабилаларга бўлиб беришди. Иордан дарёсининг ғарбида мана шу тўққиз қабила ва битта қабила ярмининг улушлари, Мусога Эгамиз буюргандай, қуръа ташлаб белгиланди.
Выбор основного перевода