Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Худо Башан шоҳи Ўгни ва унинг бутун лашкарини бизнинг қўлимизга берди. Биз уларнинг ҳаммасини битта қолдирмай қириб ташладик. Унинг ҳамма шаҳарларини — олтмишта шаҳрини олдик. Башандаги Ўгнинг шоҳлигига кирган бутун Аргоб ҳудудини қўлга киритдик, биз олмаган бирорта ҳам шаҳар қолмади. Сен уларга шоҳликлар ва халқлар устидан ғалаба ато қилдинг, қўлга киритган ернинг ҳар бир парчасини тақсимлаб бердинг. Улар Хашбон шоҳи Сихўннинг юртини, Башан шоҳи Ўгнинг юртини мулк қилиб олдилар.
Выбор основного перевода