Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо Эгамиз Худо уни бизнинг қўлимизга берди. Сихўнни, унинг жамики лашкарини, фарзандларини йўқ қилиб ташладик. Мусо бошчилигида Исроил халқи Иордан дарёсининг шарқида бўлган шоҳларни мағлуб қилиб, уларнинг ерларини эгаллаб олган эди. Бу шоҳлар жанубдаги Арнон сойлигидан шимолдаги Хермон тоғигача бўлган ерларда ҳукмронлик қилган эди. Уларнинг ерлари Иордан водийсининг шарқидаги барча ерларни ўз ичига олар эди. Исроил халқи мағлуб қилган шоҳлардан бири Амор халқининг шоҳи Сихўн эди. У Хашбон шаҳрида яшаган эди. Унинг шоҳлиги Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳрини ва ўша сойликнинг ўртасидан то Явоқ дарёсигача чўзилган жойларни, яъни Гиладнинг ярмини ўз ичига олар эди. Явоқ дарёси Оммон халқи ерининг чегараси эди. Сен уларга шоҳликлар ва халқлар устидан ғалаба ато қилдинг, қўлга киритган ернинг ҳар бир парчасини тақсимлаб бердинг. Улар Хашбон шоҳи Сихўннинг юртини, Башан шоҳи Ўгнинг юртини мулк қилиб олдилар. У кўп эллар, халқларни қирган, Қудратли шоҳларни бўғизлаган. Амор халқининг шоҳи Сихўнни, Башан шоҳи Ўгни Ҳамда Канъоннинг барча шоҳларини қирган. Шукрона айтинг Амор халқининг шоҳи Сихўнни ўлдирганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир. Шукрона айтинг Башан шоҳи Ўгни ўлдирганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир. Эй Исроил халқи, Мен сизни деб, Амор халқларини йўқ қилган эдим. Уларнинг бўй–басти садр дарахтидай баланд, Эман дарахтидай бақувват бўлган бўлса–да, Мен уларнинг мевасини қовжиратган эдим, Илдизини қуритган эдим.
Выбор основного перевода