Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгамиз менга деди: “Мўабликлар билан жанжаллашиб, уруш бошламанглар. Мен сизларга уларнинг еридан мулк бермайман, чунки Ор ҳудудини Мен Лут авлодига мулк қилиб берганман.” Оммон халқининг ерига яқинлашасизлар. Лекин улар билан жанжаллашиб, уруш бошламанглар. Сизларга уларнинг еридан бир парча ҳам бермайман. Бу ерни Мен Лут авлодига мулк қилиб берганман.” Эгам айтар: “Эй нажотга умид боғлаганлар, Мен, Эгангизга интилаётганлар, Менга қулоқ солинг! Қаердан келиб чиққанингизга эътибор беринг: Қоянгизга қаранг, сиз ундан кесиб олингансиз, Конингизга қаранг, сиз ундан қазиб олингансиз. Ҳолдан тойган қочоқлар Хашбон шаҳри соясида тўхтайди. Аммо олов чиқади Хашбон шаҳридан, Аланга чиқади шоҳ Сихўннинг шаҳридан. Ёнғин бутун Мўаб юртини ямлаб ютади, Исёнкор одамларнинг бошини ейди.
Выбор основного перевода