Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зотан, Мен Эгангиз Худоман. Ўзингизни Менга бағишлаб муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман. Ўрмалаб юрадиган жониворлар дастидан ўзингизни булғаманглар. Мен Эгангизман, Худойингиз бўлишим учун сизларни Мисрдан олиб чиққанман. Шундай экан, Муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман. Ғайратингиз сусаймасин, бутун қалбингиз билан Раббимиз Исога хизмат қилинг. Масиҳнинг жисмоний танадаги ўлими орқали Худо сизларни Ўзи билан яраштирди. Энди сизлар Худонинг олдида муқаддас, бенуқсон ва айбсиз турасизлар. Аксинча, бутун юриш–туришингизда муқаддас бўлинглар, зеро, сизларни даъват этган Худо муқаддасдир. Ахир, Худонинг Ўзи: “Муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман”, деб айтган.
Выбор основного перевода