Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қуйидаги вазиятларда гуноҳ қурбонлиги келтирилиши шарт: агар орангиздаги бирор киши гувоҳлик бериш учун маҳкамага чақирилса–ю, кўрган ёки билган ҳодиса ҳақида гувоҳлик беришдан бўйин товласа, у жазога тортилсин. қонунларимни рад этсангиз, қоидаларимдан нафратлансангиз, амрларимни бажармай, аҳдимни бузсангиз, Ҳувиллаб ётган юрт ором олган йиллар давомида қилган гуноҳларингиз учун жазо олади. Ахир, сизлар қоидаларимни рад этишга жазм этдингизлар, қонунларимдан ҳазар қилдингизлар. Нега Менинг олдимда қабиҳлик қилиб, сўзимни писанд қилмадинг? Хет халқидан бўлган Уриёни ўлдирдинг, ҳа, Оммонларнинг қиличи билан жонини олдинг. Хотинини эса тортиб олдинг. Панд–насиҳатлардан нафратланган ўзига ҳалокат келтиради, амрга қулоқ солган эса тақдирланади. Гуноҳ қилган одамгина ўлади. Бола отасининг гуноҳи учун жазоланмайди, ота ҳам боласининг гуноҳи учун жазоланмайди. Солиҳ одамлар ўз солиҳлигига яраша мукофот оладилар, фосиқлар ўз фосиқлиги учун жазо тортадилар.
Выбор основного перевода