Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
қўчқорни қурбонгоҳда куйдир. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Мен, Эгангизга ёқимли ҳид келади. Исроил халқи учун қуйидаги қонунларни берди: биронтангиз Эгамизга қурбонлик қилмоқчи бўлсангиз, подангиздаги ёки сурувингиздаги ҳайвонни олиб келинг. Борди–ю, қорамол подасидан бирорта ҳайвонни қурбонлик қилиб, куйдирмоқчи бўлсангиз, нуқсонсиз бир буқани танлаб олинг. Эгамиз бу қурбонлигингизни қабул қилиши учун буқани Учрашув чодири кираверишига олиб келинг. Сиз эса қурбонликнинг ичак–човоқлари ва оёқларини ювинг. Сўнг руҳоний буларнинг ҳаммасини қурбонгоҳда куйдирсин. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Эгамизга ёқимли ҳид боради. Агар бирортаси берган ваъдаси устидан чиқиш учун ёки кўнгилдан чиқариб, Эгамизга тинчлик қурбонлигини келтирмоқчи бўлса, подаси ёки сурувидан нуқсонсиз жониворни танлаб олсин. Қурбонлиги қабул бўлиши учун жонивор беками–кўст бўлсин. Эгамиз Мусо орқали Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: Эгамиз белгилаган байрамларни нишонланглар, ўша кунлари муқаддас йиғин эълон қилинглар. Эгамизнинг белгилаган байрамлари қуйидагилардир. Олти кун меҳнат қилинглар, еттинчи куни — Шаббат куни эса тўлиқ дам олинглар. Шу куни муқаддас йиғин бўлсин. Ҳеч қандай иш қилманглар. Ахир, Шаббат куни Эгамизга аталгандир! Қаерда яшашингиздан қатъий назар, шу кунга риоя қилинглар. Эгамиз Шаббат кунидан ташқари бошқа байрамларни ҳам белгилаб берди. Бу байрамларда муқаддас йиғинларни ўз вақтида ўтказинглар. Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурун Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонланглар. Ўша ойнинг ўн бешинчи куни эса Эгамизга атаб хамиртурушсиз нон байрамини қилинглар. Етти кун давомида хамиртурушсиз нонлар енглар. Байрамнинг биринчи куни бутун халқ муқаддас йиғинга келсин. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Етти кун давомида ҳар куни Эгамизга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Байрамнинг еттинчи куни ҳам муқаддас йиғин ўтказинглар. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Эгамиз Мусо орқали Исроил халқига шундай деди: “Мен сизларга бераётган юртга кирганингиздан кейин, ҳар йили йиғиштирган ҳосилингизнинг биринчи боғламини руҳонийга олиб келинг. Шаббат кунининг эртасига руҳоний боғламни Мен, Эгангизга бағишлаганини кўрсатиб юқорига кўтарсин, шунда Мен назрингизни қабул қиламан. Ўша куни бир ёшли нуқсонсиз қўзини Менга куйдириладиган қурбонлик қилинг. Қўзи билан бирга зайтун мойи аралаштирилган саккиз коса сифатли унни дон назри қилинг. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Мен, Эгангизга ёқимли ҳид боради. Булар билан бирга икки коса шароб назрини келтиринг. Илк ҳосил назрини Менга келтирмагунингизча янги буғдойдан ёпилган нонни, қовурилган буғдой ва буғдой бошоқларини тановул қилманг. Қаерда яшашингиздан қатъий назар, бу сизлар учун авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин. Ҳосилингизнинг биринчи боғламини юқорига кўтариб, Мен, Эгангизга бағишлаган кунингиздан, яъни Шаббатнинг эртаси кунидан бошлаб, тўлиқ етти ҳафтани сананг. Эллигинчи куни, еттинчи Шаббатдан кейин, Менга янги дон назрини олиб келинг. Қаерда яшашингиздан қатъий назар, юқорига кўтариладиган назр учун икки дона нонни олиб келинг. Нонлар саккиз коса сифатли ундан, хамиртуруш қўшиб ёпилган бўлсин. Булар Менга келтириладиган илк ҳосилингиз назридир. Нон билан бирга еттита бир ёшли нуқсонсиз қўзини, битта буқани ва иккита қўчқорни олиб келинг. Буларни дон ва шароб назрлари билан бирга куйдириладиган қурбонлик қилинг. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Менга ёқимли ҳид боради. Булардан ташқари, битта такани гуноҳ қурбонлиги ва иккита бир ёшли эркак қўзини тинчлик қурбонлиги қилинг. Руҳоний иккита қўзини нонлар билан бирга Менга бағишлаганини кўрсатиш учун юқорига кўтаради. Мен — Эгангиз учун муқаддас бўлган бу назр руҳонийларники бўлсин. Ўша куни муқаддас йиғин эълон қилинглар. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Қаерда яшашингиздан қатъий назар, бу сизлар учун авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин. Далангиз ҳосилини ўрганингизда даланинг энг четидаги буғдойни ўрманг, ерга тушиб қолган буғдой бошоқларини ҳам терманг. Уларни камбағал ва мусофирларга қолдиринг. Мен Эгангиз Худоман.” Эгамиз Мусо орқали Исроил халқига шундай деди: “Еттинчи ойнинг биринчи кунида тўлиқ дам олинглар. Бу кун карнайларнинг садолари билан нишонланадиган хотира кунидир. Ўша куни муқаддас йиғин ўтказинглар. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар.” Эгамиз Мусога деди: “Еттинчи ойнинг ўнинчи кунида эса Покланиш кунини нишонланглар. Ўша куни муқаддас йиғин бўлсин. Рўза тутиб, Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Ўша куни ҳеч қандай иш қилманглар, чунки бу куни олий руҳоний Эгангиз Худо ҳузурида сизларни гуноҳларингиздан поклайди. Ўша куни рўза тутмаган одам халқ орасидан йўқ қилинсин. Иш билан машғул бўлган одамни ҳам Мен халқ орасидан йўқ қиламан. Ўша куни умуман ҳеч қандай иш қилманг. Қаерда яшашингиздан қатъий назар, бу сизлар учун авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин. Бу куни Шаббат куни сингари тўлиқ дам олинг. Тўққизинчи куни кечқурундан бошлаб, кейинги куни кечқурунгача рўза тутинг.” Эгамиз Мусо орқали Исроил халқига шундай деди: “Еттинчи ойнинг ўн бешинчи кунидан бошлаб етти кун давомида Менга атаб Чайла байрамини нишонланглар. Байрамнинг биринчи куни муқаддас йиғин қилинглар. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Етти кун давомида ҳар куни Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Саккизинчи куни ҳам муқаддас йиғин қилинглар, Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Бу охирги муқаддас йиғин кунидир. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Мен, Эгангиз, белгилаган байрамлар шулардир. Уларни нишонлаб, муқаддас йиғинлар ўтказинглар. Оловда куйдириладиган ҳамма назрларингизни — куйдириладиган қурбонликларни, дон назрларини, шароб назрларини белгиланган кунларда Менга келтиринглар. Бу байрамларни Менга атаб, Шаббат кунларидан ташқари нишонланглар. Байрам кунлари келтирадиган қурбонликларингиз Менга берадиган эҳсонларингиздан, берган ваъдангизга мувофиқ келтирадиган қурбонликларингиздан ва кўнгилдан чиқариб берадиган назрларингиздан ташқари келтирилиши лозим. Далангизнинг ҳосилини йиғиб бўлганингиздан кейин, етти кун давомида Менга атаб Чайла байрамини нишонланглар. Байрам еттинчи ойнинг ўн бешинчи кунида бошлансин. Байрамнинг биринчи ва саккизинчи кунлари тўлиқ дам олинглар. Биринчи куни дарахтларингизнинг энг яхши меваларини териб олинглар, пальма дарахтининг шохларини, сув бўйида ўсадиган мажнунтолнинг ва бошқа сербарг дарахтларнинг новдаларини олиб, етти кун давомида Мен, Эгангиз Худонинг ҳузурида хурсандчилик қилинглар. Менга атаб бу байрамни ҳар йили, етти кун давомида нишонланглар. Йилнинг еттинчи ойида нишонланадиган бу байрам сизлар учун авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин. Етти кун давомида чайлаларда яшанглар. Исроил халқига мансуб бўлган ҳар бир киши чайлада яшасин. Шунда Мен Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанимда, сизларни чайлаларда яшаттирганимни авлодларингиз билишади. Мен Эгангиз Худоман.” Шундай қилиб, Мусо Исроил халқига Эгамиз белгилаган байрамларни эълон қилди.
Выбор основного перевода