Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо, Эгамизнинг амрига мувофиқ, қабила йўлбошчиларини Порон чўлидан Канъон юртига жўнатди. Уларнинг исми қуйидагичадир: Рубен қабиласидан — Заккур ўғли Шаммува. Шимўн қабиласидан — Хўри ўғли Шофот. Яҳудо қабиласидан — Яфунах ўғли Холиб. Иссахор қабиласидан — Юсуф ўғли Йихал. Эфрайим қабиласидан — Нун ўғли Хўшея. Бенямин қабиласидан — Рофу ўғли Палти. Забулун қабиласидан — Сўди ўғли Гаддиёл. Юсуф қабиласидан, яъни Манаше қабиласидан — Сусих ўғли Гадди. Дан қабиласидан — Гамали ўғли Омиёл. Ошер қабиласидан — Микойил ўғли Сатур. Нафтали қабиласидан — Вофси ўғли Нахби. Гад қабиласидан — Мохи ўғли Гувал. Лекин Холиб билан бирга борганлар: — У халққа бас кела олармидик?! Улар биздан кучлироқ–ку! — дейишди. Гарчи шундай бўлса ҳам, уларнинг деярли ҳаммаси Худони норози қилди, шунинг учун итоатсизларни Худо саҳрода ҳалок қилди. Ҳеч нолимайлик. Улардан баъзилари минғирлаб нолидилар, шунинг учун Азроил уларни уриб, нобуд қилди. Бундай одамларнинг қисмати нима бўлишини ўзларингиз яхши биласизлар. Буларни сизларга яна бир бор эслатмоқчиман: Эгамиз Ўз халқи Исроилни Мисрдаги қулликдан қутқарганди. Кейинроқ эса ишонмаган одамларни ҳалок қилган эди.
Выбор основного перевода