Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо билан Ҳорун жамики Исроил халқига шундай деб айтдилар: — Сизлар минғирлаб Эгамиздан нолиган эдингиз, У эшитди. Энди У кечқурун сизларга гўшт беради. Эртага эрталаб мўл қилиб нон беради. Эгамизнинг буюк қудратини шунда кўрасизлар. Сизларни Мисрдан олиб чиққан Эгамиз эканини билиб оласизлар. Аммо биз ким бўлибмизки, минғирлаб биздан нолийсизлар?! Биз бор–йўғи Эгамизнинг хабарчиларимиз, холос. Биздан нолиганларингизда, сизлар аслида биздан эмас Эгамиздан нолиган бўласизлар. — Мен Исроил халқининг минғирлаб нолиганини эшитдим. Уларга шу гапларни етказ: “Оқшом гўшт ейсизлар, эрталаб эса тўйгунингизча нон ейсизлар. Ўшанда Эгангиз Худо Мен эканлигимни билиб оласизлар.” Орадан кўп вақт ўтмай халқ қийинчиликлардан минғирлаб нолий бошлади. Уларнинг нолишларини эшитган Эгамиз ғоят ғазабланиб, қароргоҳга аланга туширди. Аланга авж олиб, қароргоҳнинг четларини куйдириб юборди.
Выбор основного перевода