— Бу халқни нима қилай? — деб илтижо қилди Мусо Эгамизга. — Яна бир оздан кейин улар мени тошбўрон қилишади–ку!
Ҳорун Исроил халқининг бутун жамоасига шу гапларни айтиб бўлиши биланоқ, халқ саҳрога қаради. Шу пайт Эгамиз улуғворлигини булут ичида зоҳир қилди.
Мусо билан Ҳорун Учрашув чодирига киришди, Чодирдан қайтиб чиққанларидан кейин халқни дуо қилишди. Шунда Эгамизнинг улуғворлиги халққа зоҳир бўлди.