Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Мен учун бу Нуҳ даври кабидир. Энди ер юзини Нуҳ тўфони каби, Ҳеч қачон сув босмайди, деб онт ичганман. Худди шундай қилиб, яна онт ичаман: «Ҳеч қачон сендан ғазабланмайман, Сенга жаҳл қилмайман!» Сизлар ичингизда ҳеч айтмайсизлар: «Эгамиз Худодан қўрқайлик, У ўз вақтида ёмғир ёғдиради–ку! Кузда ҳам, баҳорда ҳам еримизни суғоради–ку! Йиғим–терим мавсумини ўз вақтида беради–ку!» деб. Эгамиз шундай деди: “Борди–ю, биронтангиз тун ва кун билан тузган амримни бузишга қодир бўлсангиз, уларнинг тартибини ўзгартира олсангиз, Эгамиз шундай демоқда: “Мен кун ва тунга берган амримни, осмону фалак учун ўрнатган қонун–қоидаларимни ҳеч қачон ўзгартирмайман.
Выбор основного перевода