Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳов анави шаҳарчани кўряпсизми? Ўзи кичкинагина шаҳарча, унча узоқ эмас. Мен ўша ёққа қочиб бора қолай. Ўшанда мен жонимни сақлаб қоламан. Ниҳоят, Худо Роҳилага ҳам марҳамат қилди ва унинг илтижоларига жавоб бериб, бола туғишга қодир қилди. Худо Исроил халқининг оҳу нолаларини эшитди. Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб билан аҳд қилиб берган ваъдаси Унинг ёдида эди. Мусо қўлини денгиз томонга узатди. Шундан кейин тун бўйи Эгамиз шарқдан кучли шамол эстириб, денгизни икки томонга айирди, денгизни қуруқ ерга айлантирди. Сув икки томонга сурилди. Эртасига Элқана оиласи билан тонг саҳарда туриб, Эгамизга сажда қилишди. Кейин Рамага — уйларига қайтиб келишди. Элқана хотини Ханна билан қовушди. Эгамиз Ханнага марҳамат қилди. Агар У ёмғирни ушлаб турса, ер чўлга айланади. Сувларни қўйиб юборса, ер юзини сув босади. Эгамиз тўфонни жиловлади, У то абад Шоҳ бўлиб тахтда ўтиради. Сенинг таҳдидларингдан сувлар чекинар, Сен гумбурлатган садодан улар қочар. Чуқур сувларга шундай дейман: «Қуриб бит! Дарёларингни қуритаман.» У денгизга дўқ уриб, уни қуритар, Барча дарёларни қақратиб юборар. Башан ва Кармил яйловлари хазон бўлади, Лубнон гуллари сўлиб қолади.
Выбор основного перевода