Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Нуҳнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир: Ўша даврда ер юзидаги солиҳ, бенуқсон одам фақат Нуҳ бўлиб, Худога ҳамроҳ бўлиб яшарди. Тўфонгача бўлган даврда одамлар еб–ичардилар, уйланиб, турмушга чиқардилар. Нуҳ кемага киргунга қадар ҳаёт шу зайлда давом этарди. Тўфон келиб, уларнинг ҳаммасини ювиб кетмагунча, улар ҳамма нарсадан бехабар эдилар. Инсон Ўғли келганда ҳам худди шундай бўлади. Нуҳ даврида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли келадиган даврда ҳам худди шундай бўлади. Нуҳ кемага кирган кунгача инсонлар еб–ичдилар, уйландилар, турмушга чиқдилар. Тўфон келганда эса уларнинг ҳаммаси нобуд бўлди. Имони туфайли Нуҳ оиласини қутқариш учун кема қурганди. У мисли кўрилмаган кулфат ҳақидаги Худонинг огоҳлантиришларини эшитиб, Худодан қўрқиб, Унга қулоқ солганди. Қилган бу иши билан у Худонинг бутун дунё устидан чиқарган ҳукмини эълон қилди. Худо уни имони туфайли солиҳ киши деб билди. Қадим замонда бу руҳлар Худога итоатсизлик қилиб, инсониятни йўлдан оздирганди. Аммо Худо сабр қилди. Нуҳ ўз кемасини қуриб бўлгунча Худо инсониятни ҳукм қилмай, кутиб турди. Ўша кемага фақат саккизтагина одам кириб, тўфон сувларидан омон қолганди.
Выбор основного перевода