Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Шоулни шоҳ қилиб тайинлаганимга пушаймонман. У Мендан юз ўгирди, амрларимни бажо қилмади.” Шомуил хафа бўлиб, тун бўйи Эгамизга ёлвориб чиқди. — Исроилнинг улуғвор Худоси ёлғон сўзламас, фикрини ҳам ўзгартирмас. У инсон эмаски, фикрини ўзгартирса. Эгамизнинг фариштаси, Қуддусни йўқ қиламан деб, қўл кўтарганда, Эгамиз раҳм қилиб, бало–қазо жўнатмайдиган бўлди. Халқни қираётган фариштага: — Бўлди, бас! Етади! — деб амр берди. Эгамизнинг фариштаси ўша пайтда Қуддусда — Ёбус халқидан бўлган Аравно деган одамнинг хирмонида эди. Аммо улар исён қилдилар, Эгамизнинг Муқаддас Руҳини ранжитдилар. Шунинг учун Эгамиз уларнинг душмани бўлди. Эгамизнинг Ўзи уларга қарши курашди. Ҳар бир яхши ва мукаммал ҳадя самодан келади. Бу ҳадяларни осмондаги жамики ёритқичларни яратган Худо беради. Ёритқичларнинг нури пайдо бўлиб, ғойиб бўлади, Худонинг эзгулиги эса йўқолмайди. Зеро, Худо ҳеч қачон ўзгармайди. Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар, чунки Муқаддас Руҳ сизларнинг Худога тегишли эканингизнинг ҳамда бир кун келиб, бутунлай озод бўлишингизнинг далилидир.
Выбор основного перевода