Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз қурбонликнинг хушбўй ҳидидан мамнун бўлиб, Ўзига Ўзи деди: “Инсоннинг кўнглида болалигиданоқ қабиҳ ният бор экан. Шундай бўлса ҳам, Мен бундан буён жамики тирик жонзотни олдингидай қириб ташламайман. Инсон туфайли бутун дунёни лаънатламайман. “Идрокли бирон зот бормикан? Бормикан Менга юз бурган?” дея Инсонга Эгамиз самодан боқар. Ҳаммаси адашган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ! Худо эса сени то абад ҳалок қилади, Сени ушлаб, чодирингдан тортиб чиқаради, Тириклар юртидан йўқ қилиб ташлайди. ёмон ниятли юрак, ёвузликка югурадиган оёқлар, Одамнинг юраги шунчалик айёрки, Унинг давоси йўқ! Унинг ичидагини ким билади?! Чунки инсон юрагидан ёмон фикрлар, қотиллик, фаҳшу зино, ўғирлик, сохта гувоҳлик ва туҳмат чиқади. Ахир, ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир.
Выбор основного перевода