Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Ёқуб Паддон–Орамдан Канъон юртидаги Шакам шаҳрига эсон–омон қайтиб келди. Шаҳар ташқарисида чодирларини тикди. Ёқуб билан унинг оиласи Байтилдан чиқиб, Эфрат томон йўл олдилар. Улар Эфратга ҳали етиб бормасдан, Роҳиланинг кўзи ёрийдиган пайти келди, уни қаттиқ тўлғоқ тутиб қолди. Роҳила тўлғоқдан кўп азоб чеккандан кейин, ниҳоят, дояси: “Қўрқма, яна ўғил туғдинг”, деди. Роҳила жон бераётганда, охирги нафасда ўғлининг исмини Бенўн деб қўйди. Отаси эса унга Бенямин деб исм қўйди. Шундай қилиб, Роҳила вафот этди ва Эфрат йўлида дафн қилинди. (Эфрат ҳозир Байтлаҳм деб юритилади.) Ёқуб Роҳиланинг қабрига ёдгорлик тоши ўрнатди. Бу тош шу кунгача бор.
Выбор основного перевода