Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сенинг наслинг ернинг қуми сингари сон–саноқсиз бўлади. Улар ғарбу шарққа, шимолу жанубга қараб ер юзига ёйилиб кетадилар. Ер юзидаги ҳамма халқлар сен ва сенинг наслинг орқали барака топади. Шуни билгинки, Мен сен билан биргаман, қаерга бормагин, Мен сени сақлайман. Шу юртга сени яна қайтариб олиб келаман. Мен сени ҳеч қачон тарк этмайман, берган ваъдаларимни охиригача бажараман. Тушимда Худонинг фариштаси: “Ёқуб!” деб чақирди. “Лаббай!” деб жавоб бердим мен. Мен Байтилда сенга зоҳир бўлган Худоман. У ерда сен тош устунга зайтун мойи суртиб, Менга хизмат қилиш учун қасам ичган эдинг. Энди ҳозироқ бу юртдан кет, ўзингнинг она юртингга қайт.” Лекин ўша куни кечаси Лобон туш кўрди. Тушида Худо зоҳир бўлиб: “Эҳтиёт бўл, Ёқубга яхши–ёмон гап қилиб юрма”, деди. — Мен Худоман, отангнинг Худосиман, — деди Худо. — Қўрқмасдан Мисрга боравер, Мен у ерда сендан буюк халқ яратаман. Бироқ Довуд Рахав билан укаси Банахга шундай деди: — Жонимни ҳар турли бало–қазолардан асраган Худо шоҳид! Улар қийналганларида, У ҳам азоб чекди, Эгамизнинг фариштаси уларни қутқарди. Севгиси, шафқати туфайли Унинг Ўзи уларни қутқарди. Эгамиз уларни кўтариб, азалдан опичлаб юрарди.
Выбор основного перевода