4
— Биз, Мисрда истиқомат қилиб турсак, деб келдик. Чунки қўй–эчкиларимиз учун Канъонда яйлов йўқ, у ерда оғир қаҳатчилик. Сиз, жаноби олийларидан илтимосимиз шуки, биз, қулларингизга, Гўшен ерларида истиқомат қилиб туришимиз учун ижозат берсангиз.
Шунда Эгамиз Ибромга айтди: — Шуни яхши билиб қўйки, сенинг наслинг бегона юртда мусофир бўлиб яшайди. Тўрт юз йил қул бўлиб, жабр–зулм тортади.
Канъон юртида қаҳатчилик ҳаддан ортиқ кучайди.
унга: “Биз, қулларингиз, ёшлигимиздан ҳозиргача чўпонлик билан машғулмиз, ота–боболаримиз ҳам чўпон бўлиб ўтишган”, деб айтинглар. Токи Гўшен ерларига ўрнашиб олишларингизга у ижозат берсин. Чунки Мисрликлар чўпонлардан ҳазар қилишади.
Сизлар Эгангиз Худонинг ҳузурида шу гапни айтинглар: “Бобокалонимиз Ёқуб кўчманчи бир Орамлик эди. Саноқли одам билан Мисрга бориб, у ерда мусофир бўлиб яшади. Ундан буюк, кучли, кўп сонли халқ келиб чиқди.