Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу орада юртда қаттиқ очарчилик бўлди, бундай очарчилик илгари Иброҳим даврида ҳам юз берган эди. Исҳоқ Гарор шаҳрига кўчиб кетди. У ерда Филистлар шоҳи Абумалек яшарди. — Мен Худоман, отангнинг Худосиман, — деди Худо. — Қўрқмасдан Мисрга боравер, Мен у ерда сендан буюк халқ яратаман. Фиръавн амр бергандай, Юсуф отасини, акаларини Мисрдаги энг яхши ерларга — Рамзес шаҳри яқинидаги ерларга жойлаштирди. Исроил насли эса баракали бўлиб, борган сари кўпайиб бораверди. Миср юрти улар билан тўлиб–тошди. Унинг халқини Эгамиз баракали қилди, Душманларига қараганда, кўпайтирди. Худонинг Иброҳимга берган ваъдаси амалга ошадиган пайт яқинлашгани сари, Мисрдаги халқимиз ғоят кўпайиб борар эди.
Выбор основного перевода