Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юсуф шундай деб, укасига меҳри товланиб кетганидан йиғлаб юборай дерди. Шунинг учун Юсуф дарров ичкари хонага чиқди–ю, у ерда йиғлаб юборди. Юсуф укаси Беняминни қучоқлаб, бўйнига осилиб, хурсандлигидан йиғлар, Бенямин ҳам йиғлар эди. Сўнг Юсуф йиғлаганича, акаларини бирма–бир қучоқлаб ўпди. Энди акалари Юсуф билан бемалол гаплаша бошладилар. Ўша одам болаларимга раҳм қилсин, деб Қодир Худога илтижо қиламан, токи у Шимўн билан Беняминни қайтариб юборсин. Агарда фарзандларимдан жудо бўладиган бўлсам, майли, бўла қолай. — Хотиржам бўлинглар, — деди Юсуфнинг қулбошиси, — бу тўғрида хавотир олманглар. Дон сотиб олишга келтирган кумушларингизнинг ҳаммасини мен олган эдим. Худойингиз — отангизнинг Худоси қопларингизга хазина солиб қўйган бўлса керак. Сўнг қулбоши Шимўнни уларнинг олдига олиб келди.
Выбор основного перевода