Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Юсуф етиб келгач, акалари унинг беқасам чопонини ечиб олдилар–да, ўзини сардобага ташлаб юбордилар. Сардоба сув сақлаш учун фойдаланиларди–ю, ўша пайтда қуруқ эди. Шундан кейин улар овқатланиб ўтиришган эди, узоқдан шу томонга келаётган туялар карвонини кўриб қолишди. Карвон Исмоилий савдогарлар бўлиб, туяларга Гиладдан хушбўй зираворлар, мумиё, мирра юклаб, Мисрга олиб кетишаётган эди. Шунда Яҳудо ака–укаларига деди: — Укамизни ўлдириб, қонини яширганимиз билан бирор фойда топармидик?! Яхшиси, анави савдогарларга сотайлик. Шунда унинг ўлимида жавобгар бўлиб қолмаймиз. Нима бўлганда ҳам, у укамиз, жигаримиз–ку! Ҳамма ака–укалари рози бўлишди. Исмоилий савдогарлар ўтиб кетишаётганда, Юсуфни акалари сардобадан тортиб чиқардилар ва уни йигирма бўлак кумушга сотдилар. Савдогарлар Юсуфни Мисрга олиб кетдилар. Агар инсонлар занжирбанд бўлса, Азоб уларни исканжага олган бўлса, Худо уларнинг қилмишларинию гуноҳларини ўзларига кўрсатади, Улар мағрурланиб кетганларини ошкор қилади. Улар ўз айбини бўйнига олгунча, Чин дилдан Менга интилгунча, Мен Ўз маконимга қайтиб кетаман. Балки қайғули дамларида улар Менга қайтишар.” Камбағалнинг фарёдига ким қулоқ солмаса, ўзи фарёд қилганда ҳам ҳеч ким жавоб бермайди.
Выбор основного перевода