Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Буни шу сабабдан қиляпманки, мен Паддондан қайтиб келаётганимда, афсуски, онанг Роҳила Канъон юртида — Эфратга етиб бормасдан йўлда оламдан ўтган эди. Мен уни ўша ерда — Эфратга борадиган йўл бўйида дафн қилганман. (Эфрат ҳозир Байтлаҳм деб юритилади.) У одамнинг номи Элималек, хотинининг оти Наима, ўғилларининг исмлари эса Махлўн ва Хилён эди. Бу оила Яҳудонинг Байтлаҳм шаҳридан — Эфратлик эди. Улар Мўаб юртига бориб, ўша ерда яшаб қолди. Шунда шаҳар дарвозаси ёнида турган одамлар ва оқсоқоллар: — Биз гувоҳмиз, — дедилар. — Эгамиз сенинг хонадонингга келадиган аёлни Роҳила ва Леахдай қилсин, ана ўша бибилардан Исроил халқи бино бўлган. Эфратда бойликлар эгаси бўлгин, Байтлаҳмда номинг улуғ бўлгай. Аммо Эгамиз демоқда: “Эй Эфратдаги Байтлаҳм, Сен Яҳудонинг митти шаҳри бўлсанг ҳам, Исроилни Мен учун бошқарадиган зот сендан чиқади. Унинг насаби қадимларга бориб тақалади.” “Эй Яҳудо юртидаги Байтлаҳм! Сен Яҳудонинг буюк шаҳарларидан ҳеч кам эмассан. Зеро, сендан бир Ҳукмдор чиқади, У халқим Исроилга чўпонлик қилади.”
Выбор основного перевода