— Энди гапимга қулоқ сол. Ҳозироқ Хоронга — Лобон акамнинг олдига жўна.
Зинапоянинг ёнида Эгамиз турган эмиш. Эгамиз Ёқубга шундай дебди: — Мен бобонг Иброҳимнинг, отанг Исҳоқнинг Худоси — Эгангман. Ҳозир сен ётган ер ўзингники бўлади. Бу ерни сенга ва сенинг наслингга бераман.
Илгари бу жойнинг номи Луз эди. Ёқуб эса бу жойга Байтил деб ном берди.