Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Парвардигор Эгамиз шарқда — Адан деган жойда боғ барпо қилиб, Ўзи яратган одамни ўша боққа қўйди. Кейин Парвардигор Эгамиз ердан чиройли, лаззатли мева берадиган ҳар хил дарахтларни ўстирди. Боғнинг ўртасида эса ҳаёт дарахтини ва яхшилик билан ёмонликни билиш дарахтини ўстирди. Шамолларни Ўзингга хабарчилар қиласан, Ловуллаган оловни хизматкорларинг этасан. Фаришталар ҳақида эса Худо: “Мен Ўз малакларимни шамолларга айлантираман, Хизматкорларимни ловуллаган олов қиламан”, — деганди.
Выбор основного перевода