Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг чегара Иордан дарёси бўйлаб жанубга чўзилиб, Ўлик денгизга бориб тўхтайди. Ҳар томондан чегараланган мана шу ерлар сизларнинг юртингиз бўлади.” Уларнинг ғарбдаги ерлари эса Иордан дарёси бўйлаб, шимолдаги Жалила кўлидан то жанубдаги Ўлик денгизгача ва шарқдаги Фисгах тоғ тизмасининг ён бағирларигача чўзилган эди. дарёнинг оқими тўхтаб қолди. Сув узоқда жойлашган Зоратон ёнидаги Адам шаҳри олдида йиғилиб қолди, Ўлик денгизга қуйиладиган дарё суви эса оқиб кетди, дарё ўзани қуриб қолди. Жамики Исроил халқи қуруқ ердан юриб, Иордандан ўтиб бўлмагунча, Эгамизнинг Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар дарёнинг ўртасида, қуруқ ерда туришди. Халқ дарёдан ўтиб, Ерихо шаҳрининг ёнидаги ерларга борди.
Выбор основного перевода