Ибром хотини Сорайни, жияни Лутни, Хоронда хизматга олган одамларини бошлаб, тўплаган жамики мол–мулкини олиб, Канъон юртига қараб йўлга тушди. Ниҳоят, улар Канъон юртига етиб келишди.
Ибром Канъон юртида ўрнашди, Лут эса Иордан текисликларидаги шаҳарлар орасига ўрнашиб, чодирларини Садўм ёнига кўчирди.