Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Имони туфайли у Худо ваъда қилган ерда ўрнашди, мусофир бўлиб, чодирларда яшади. Унинг ўғиллари Исҳоқ ва Ёқуб ҳам у каби кун кечиришди, чунки Худо уларга ҳам худди ўша ваъдани берганди. Бу иккала тоғ Иорданнинг кунботар томонида жойлашган. Улар Иордан водийсида яшайдиган Канъонликлар юртида, Гилгал яқинида, Мўредаги эманзор ёнидадир. Еруббаал, яъни Гидўн, жамики лашкари билан барвақт туриб, қароргоҳини Харўд булоғининг бўйида жойлаштирди. Мидиёнларнинг қароргоҳи эса улардан шимолда, Мўре тепалигининг ёнидаги водийда жойлашган эди. Канъон насли: Канъоннинг тўнғич ўғли Сидон, Хет ва улардан келиб чиққан халқлар. Канъондан Ёбус, Амор, Гиргош, Хив, Оруқ, Син, Арвод, Замар ва Хомат халқлари ҳам келиб чиқди. Натижада Канъон уруғлари чегарадан ташқарига тарқалиб кетди. Канъоннинг чегаралари шимолдаги Сидондан бошлаб Гарор томонга — жанубдаги Ғазогача, сўнгра шарқдаги Садўм, Ғамўра, Адма, Завўйим томонга — то Лешагача чўзилган эди.
Выбор основного перевода