Иброҳим менга, у менинг синглим, деди–ку! Аёлнинг ўзи ҳам, Иброҳим — менинг акам, деди. Мен бу ишни пок кўнгил билан қилдим.
Худо мени отамнинг хонадонидан бегона юртларга саёҳатга олиб кетганда, хотинимга шундай деган эдим: “Қаерга борсак ҳам, мен тўғримда гапирганингда, у менинг акам, деб айтгин. Шунда менга содиқлигингни кўрсатган бўласан.”