Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Улар ичиб, олтин, кумуш, бронза, темир, ёғоч ва тошлардан қилинган худоларни олқишлар эдилар. Тўсатдан одам қўлининг панжаси пайдо бўлиб, шоҳ саройининг деворларидаги сувоқнинг устида ёза бошлади. Сарой чироқлари деворнинг ўша қисмини яхши ёритиб тургани учун, шоҳ ёзаётган қўл панжасини кўриб қолди. Шоҳ бундан даҳшатга тушиб, бўзариб кетди. Унинг қўллари бўшашиб, тиззалари титрай бошлади. Худди ўша куни кечаси Бобил шоҳи Белшазар ўлдирилди. Сизлар фил суягидан ясалган супаларда чўзилиб ётасизлар, Курсиларда ёнбошлаб ўтирасизлар, Қўзичоқларнинг гўштидан лаззатланасизлар, Семиртирилган бузоқларнинг гўштидан таом ейсизлар, Амос шундай деб айтиб юрибди: “Ёрубом қиличдан ҳалок бўлади, Исроил халқи ўз юртидан албатта сургун қилинади.” Шу сабабдан Эгамиз шундай демоқда: “Сенинг хотининг шаҳарда фоҳишалик қилади, Ўғил–қизларинг қиличдан ҳалок бўлади. Еринг бошқаларга бўлиб берилади. Ўзинг эса ҳаром бир юртда ўласан. Исроил халқи ўз юртидан албатта сургун қилинади.”
Выбор основного перевода