Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9
Параллельные места
Боғнинг мармар устунлари тепасидаги кумуш ҳалқаларга олий навли ва сафсар рангли зиғир иплардан тўқилган, арқонларга боғланган оқ ва кўк рангли зиғир пардалар осилганди. Арғувон ва оқ мармар, садаф ва қорамтир тошлар қопланган жойга олтин ва кумуш ўриндиқлар ўрнатилган эди. “Эй инсон, Исроил чўпонларига қарши башорат қилиб айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Исроил чўпонлари, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар қўйларни боқиш ўрнига ўзингизни боқиб юрибсизлар! Энг семиз қўйларни сўйиб, ёғини ейсизлар. Жундан тўқилган кийимлар киясизлар. Қўйларни эса боқмайсизлар. Эгамиз шундай демоқда: “Арслоннинг оғзидан қўзичоқни тортиб олмоқчи бўлган чўпон, қўзичоқнинг икки туёғини ёки қулоғининг бир парчасини тортиб олади, холос. Самария аҳолиси ҳам шу аҳволга тушади. У ер–бу ерларда супаю курси парчалари қолади, холос.” Мен қишки ва ёзги саройларни бузиб ташлайман, Фил суяги билан безатилган кошоналарни вайрон қиламан, Барча ҳашаматли уйларни йўқ қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир. Худбин истакларини қондириш учун уруғ экканлар ўша худбин истаклари туфайли ҳалокатни ўриб оладилар. Руҳни мамнун қилиш учун уруғ экканлар эса Руҳдан абадий ҳаёт ўриб оладилар. Сизлар қаршилик кўрсата олмаган айбсиз одамларни қоралаб, қатл қилдингизлар. Бу дунёда маишатга берилиб, ҳузур–ҳаловатда яшадингизлар. Бўрдоқилардай семириб кетдингиз! Мана энди ҳукм кунида сўйилишга тайёр бўлиб қолдингиз!
Выбор основного перевода