Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Нуҳ 600 ёшга кирганда, иккинчи ойнинг ўн еттинчи куни ер остидаги булоқлар отилиб чиқди, осмоннинг қопқалари очилди. Эгамиз яна Мусога деди: — Аборим тизмасидаги анави тоққа чиқиб, Мен Исроил халқига берадиган юртга қара. Ўша юртни кўрганингдан кейин, аканг Ҳорун сингари оламдан ўтасан. Эгамиз мен, қулингизни фақат битта нарсада кечирсин: хўжайиним худо Риммон уйига бориб сажда қилиш учун қўлимга суянганда, мен ҳам Риммон уйида у билан бирга таъзим қиламан. Ўша ерда таъзим қилганимда, шу нарса учун Эгамиз мени кечирсин. Шоҳ ўша яқин амалдорини дарвозага тайинлаган эди. Халқ амалдорни дарвоза олдида босиб, янчиб ўтиб кетди, амалдор ўлди. Шоҳ пайғамбар ҳузурига борганда, пайғамбар бўладиган ҳодисаларни унга олдиндан айтган эди. Амалдор эса пайғамбарга: “Ҳатто Эгамиз осмоннинг қопқасини очиб, ёмғир ёғдирганда ҳам, шундай бўлмас–ов”, деб жавоб берган эди. Элишай эса унга: “Сен кўзинг билан кўрасан, лекин сенга насиб қилмайди”, деганди. Шундай қилиб, айтилган воқеа юз берди: халқ ўша амалдорни дарвоза олдида босиб, янчиб ўтиб кетди, амалдор ўлди. Қани, омборхонага ушрни беками–кўст қилиб олиб келинглар. Хонадонимга озуқа келтиринглар. Шу йўл билан Мени синаб кўринглар, — дейди Сарвари Олам. — Шунда кўрасизлар, Мен осмон қопқаларини очаман. Сизларга марҳаматимни сероб қилиб ёғдираман.
Выбор основного перевода