Ай ва Байтилда Исроил лашкарини қувиш учун чиқмаган бирорта ҳам эркак қолмади. Шаҳарни қўриқлашга ҳеч кимни қолдирмай, Исроил лашкарини таъқиб қилдилар.
Орам лашкари Самарияни қамал қилиб турар экан, у ерда оғир қаҳатчилик юз берди. Натижада эшакнинг калласи саксон кумуш тангага, икки коса каптар ахлати беш кумуш тангага сотилди.
Бир куни Исроил шоҳи шаҳар девори устида кетаётган эди, бир аёл: “Шоҳ ҳазратлари! Ёрдам беринг”, деб фарёд қилди.
— Сенга Эгамиз ёрдам бермаса, мен қандай ёрдам бера оламан?! — деди шоҳ. — Мен буғдой ёки шароб бера олармидим?!
Дардинг нима? — Мана бу аёл: “Ўғлингни бер, уни бугун ейлик, менинг ўғлимни эртага еймиз”, деб айтган эди.
Менинг ўғлимни пишириб едик. Эртаси куни мен унга: “Ўғлингни бер, уни ейлик”, деган эдим, у ўғлини яшириб қўйибди, — деди у.