Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Болаларингизнинг бирортасини Мўлахга қурбонлик қилманг, ахир, Мен Эгангизман. Бундай қилмиш билан Мен, Худойингизни бадном қилманг. Уларга хос усул билан Эгангиз Худога сиғинманглар. Ахир, улар ўз худоларига сиғинганларида жирканч ишлар қиладилар, Эгамиз эса бундай ишлардан нафратланади. Улар ҳатто ўғил–қизларини худоларига қурбонлик қилиб, оловда ёндирадилар. Эгангиз Худо берадиган юртга кирганингизда, у ер халқларининг жирканч одатларини ўрганманглар. Ўғилларини, қизларини қурбонлик қилиб, оловда куйдирардилар, фол очтириб, таъбирчиларга эътиқод қилардилар. Эгамиз олдида қабиҳ ишларга муккасидан кетиб, Эгамизни ғазаблантиравердилар. У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Эгамиз Ўз халқи Исроилнинг олдидан қувиб юборган халқларнинг жирканч одатларига эргашди. Ўғлини қурбонлик қилиб, оловда куйдирди, фоллар очтирди, таъбирчиларга эътиқод қилди, арвоҳ чақирувчиларга маслаҳат солди. Эгамиз олдида кўп қабиҳ ишлар қилиб, Уни ғазаблантирди. — Яҳудо шоҳи Манаше жирканч ишлар қилгани, ўзидан олдинги Амор халқларидан ҳам баттар қабиҳликлар қилгани, бутлар ясаб, Яҳудо халқини гуноҳга ботиргани учун Улар ўзларининг ўғил–қизларини Жинларга қурбон қилдилар. Ҳа, ўзларининг ўғил–қизларини Канъон бутларига қурбон қилиб, Бегуноҳ қон тўкдилар. Уларнинг қони юртни ҳаром қилди.
Выбор основного перевода