Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Хуром бронзани эритиб думалоқ шаклда ҳовуз ясади. Ҳовузнинг бир қирғоғидан нариги қирғоғигача 10 тирсак, баландлиги эса 5 тирсак эди. Айланаси 30 тирсак эди. Ҳовузнинг ташқи томонида, қирғоғи остида айланасига икки қатор қовоқсимон бўртиқ бор эди. Ҳар бир тирсак масофада ўнтадан шундай шакл қилинган эди. Бронза эритилиб, ҳовуз ясалаётган пайтда, бу қовоқсимон бўртиқлар ҳам қилинган эди. Ҳовуз бронзадан ясалган ўн иккита буқа устига ўрнаштирилган эди. Буқаларнинг учтаси шимолга, учтаси ғарбга, учтаси жанубга ва учтаси шарққа қаратилган эди. Буқаларнинг орқа томони ҳовузнинг ичкарисига қаратилган эди. Ҳовузнинг қалинлиги тўрт энли бўлиб, четлари косанинг четларига ўхшар, шакли лолагулга ўхшарди. Унга 4000 кўза сув сиғарди. Сўнг Хуром бронзадан ўнта арава ясади. Ҳар бир араванинг узунлиги ҳам, кенглиги ҳам 4 тирсак, баландлиги эса 3 тирсак эди. Араваларнинг тузилиши қуйидагича эди: араваларнинг тўртала томонида бронзадан ясалган тўсиқлар бўлиб, Хуром ўнта араванинг устига қўйиш учун бронзадан ўнта тоғора ясади. Ҳар бир тоғорага 80 кўза сув сиғар эди. Ҳар бир тоғора кўндалангига 4 тирсак чиқарди. Ҳар бир аравага биттадан тоғора эди.
Выбор основного перевода