Сулаймоннинг ўн иккита ҳокими бўлиб, улар Исроил ҳудудларини бошқарар, шоҳни ва шоҳ хонадонини озиқ–овқат билан таъминлардилар. Ҳар биттаси йилига бир ой давомида шоҳ хонадонига озиқ–овқат етказиб бериши шарт эди.
Охитофел шоҳнинг маслаҳатчиси эди. Орух уруғидан Хушай шоҳнинг дўсти эди.