Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, ўша куни Эгамиз Ибром билан аҳд қилди ва шундай деди: — Мен сенинг наслингга Мисрдаги дарёдан тортиб буюк Фурот дарёсигача бўлган жойларни Чегараларингизни Қизил денгиздан Ўрта ер денгизигача, саҳродан Фурот дарёсигача кенгайтираман. Шу юртнинг халқларини қўлларингизга бераман. Сизлар уларни олдингиздан қувасизлар. Жанубдаги саҳродан шимолдаги Лубнонгача, шарқдаги буюк Фурот дарёсидан ғарбдаги Ўрта ер денгизигача бўлган жойлар, Хет халқининг ҳамма ерлари сизнинг юртингиз бўлади. У Фурот дарёсидан то Филистлар ерига қадар ва Миср чегараларига қадар бўлган ҳамма шоҳлар устидан ҳукмронлик қиларди. Эй Худо, кўрсатгин қудратингни! Эй Худо, аввалгидай намоён қил кучингни! У бир денгиздан иккинчисига қадар, Фурот дарёсидан тортиб, Ер юзининг тўрт томонига ҳукмронлик қилади. Денгиз ортидаги юртларнинг шоҳлари, Таршиш шоҳлари унга ўлпон олиб келсинлар. Шава ҳамда Саво шоҳлари Унга ҳадялар келтирсинлар. Ҳамма шоҳлар унга таъзим айласин, Ҳамма халқлар унга хизмат қилсин.
Выбор основного перевода